КХДРдан чиқиб, стратосферага етиб борган қурол Жанубий Корея ҳудудига ҳужум қилиш учун етарли масофага учиб борган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Жанубий Корея ҳарбий штаб бошлиқларининг қўшма қўмитасида улар Шимолий Корея қайси турдаги қуролларни ишга туширганини маълум қилмаяпти. Мутахассисларнинг фикрича, КХДР камида битта баллистик ракетани ишга туширган. Синовлар эса Пхеньян жанубда юзага келиши мумкин бўлган зарбага яхши тайёрланганлигини кўрсатмоқда.
Расмий равишда, на АҚШ, на Корея Республикаси КХДРнинг халқаро шартномаларни бузадиган ва Пхеньян билан ҳозирги муносабатларни мураккаблаштирадиган баллистик ракетани ишга туширганлигини тасдиқламади.
4 май, шанба куни бир неча қисқа масофага учувчи ракеталар ишга туширилди. Улар тахминан 70-240 километр масофани қоплади. Бу Пхеньян мамлакатнинг деярли ярим аҳолиси яшайдиган Сеулдан то Тежонгача бўлган ҳудудга зарба беришини англатади.
Изоҳ (0)