Каримов фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг Маккага қилган Умра зиёрати видеосини тақдим этди.

Унда Президент Каъбани тавоф қилиб, Байтуллоҳнинг ичкарисига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан биргаликда ибодат қилиш учун кириб кетаётгани акс этган.

Ушбу зиёрат Ислом Каримовнинг Саудия Арабистонига 1992 йилнинг апрель ойида қилган давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, ўшанда Саудия Арабистони подшоҳи Фаҳд бин Абдулазиз Ислом Каримовга Кисва — Каъба ёпинчиғининг бир бўлагини ҳадя қилган. Унга тилла ип билан «Оли Имрон» сурасининг 97-ояти ёзилган.

Кейинчалик Ислом Каримов ушбу ҳадяни — каъбапўшни Имом Бухорий мажмуаси музейига тақдим этган.