Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 5 май, якшанба куни Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб 25 километрлик ретро автомобиллар ва мотоцикллар марафони ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Автомарафон 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ташкил қилинади.
«Retro Uz» клуби билан ҳамкорликда ташкил этиладиган марафон сабаб 5 май куни соат 11.00 дан 13.00 га қадар Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари учун ҳаракат чекланади.
Автомарафон соат 11.00 да Қуролли Кучлар академиясининг 1-назорат ўтиш жойи (мўлжал: собиқ Пушкин майдони)дан бошланиб, Кичик ҳалқа йўли орқали «Бунёдкор» ва ундан кейин «Алишер Навоий» шоҳ кўчалари бўйлаб ўтади.
Изоҳ (0)