Тошкентда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг орқа томонидаги боғда LANDSHAFT OPEN.UZ фестивали бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳр ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Боғ фестиваль доирасида гулли аркалар, ўсимлик ва гуллар уйғунлигидаги турли композициялар билан безатилган.
Фестивальдан мақсад Ўзбекистонда ландшафт туризмини ривожлантиришдан иборат. Фестиваль доирасида келинлар паради, турли маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Тадбир ташкилотчилари Landscape group МЧЖ, «BМ Anklaf» МЧЖ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ландшафт санъати уюшмаси ҳамда Тадбир ташкилотчилари жамияти ҳисобланади.
Фестиваль 5 майга қадар давом этади.
Изоҳ (0)