Бўстонлиқ туманида уч кун давом этган от спорти бўйича яна бир халқаро мусобақа якунига етди. Бу ҳақда От спорти федерацияси «Дарё»га маълум қилди.
«Аллюр» спорт клуби бу сафар от спортининг конкур йўналиши бўйича анъанавий Жаҳон кубогининг Марказий Осиё минтақаси саралаш босқичига мезбонлик қилди.
Унда Ўзбекистонлик чавандозлар ҳамда Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган спортчилар иштирок этди. Жаҳон кубогининг Гран-При мусобақаларида ўзбекистонлик Бекзод Қурбонов 1-ўринни банд этди. Ғайрат Назаров эса кумуш медалга эга чиқди. Учинчи ўрин эса қирғизистонлик Комил Собитовга насиб қилди.
Мазкур мусобақанинг иккинчи босқичига 24—26 май кунлари Қирғизистон мезбонлик қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)