Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019—2021 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш режаси белгиланди, бу ҳақда ЎзА маълумот беради.
Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти Матбуот хизматининг хабарига кўра, институт томонидан «Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламентни ишлаб чиқиш жараёнлари бошланган.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари ҳам шакллантирилди. Ушбу техник регламентда хавфсизлик чоралари кўзда тутилган.
«Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент лойиҳаси тайёрланди ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.
Айни пайтда мазкур ҳужжат муҳокамаси давом этмоқда.
Изоҳ (0)