Шавкат Мирзиёев Япониянинг бир юз йигирма олтинчи императори сифатида тахтга ўтиргани муносабати Нарухитога самимий қутловлар ва энг эзгу тилаклар битилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари ўз мактубида Нарухитонинг «Рейва» деб ном олган ҳукмронлик даврида Япония барқарор ва уйғун ривожланишига, мамлакатнинг жаҳондаги етакчи ўрни янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
«Умид қиламанки, Сизнинг кўмагингиз билан Ўзбекистон — Япония стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади», — деб таъкидлаган Президент ўз қутловида.
Изоҳ (0)