• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактабларда электрон баҳолашга ўтишдаги беш тўсиқ

    «Дарё» колумнисти Евгений Скляревский Ўзбекистон мактабларида жорий этилиши кутилаётган «Кундалик» тизими хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради.

    Смартфонлар пайдо бўлишидан 15 йиллар олдин бир семинарда эстон миллатига мансуб бир маърузачи уларда аллақачон электрон кундалик жорий қилингани натижасида ўғлининг барча фанлардан баҳоларини телефон орқали кўриб, билиб туриши мумкинлигини айтган эди. Бу бизга ўша кезларда мўъжизадай кўринганди. Интернетга кириш имкони эса ҳаммада ҳам мавжуд эмасди. Ўшандан бери электрон кундаликлар ҳақида тез-тез гапириладиган, биз орқада қолаётганимиз ва бу соҳадаги ечимлар ҳақида бот-бот айтиладиган бўлди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳозир Тошкентда ота-оналарни баҳо ва давомат ҳақида бохабар қиладиган ускумаларни ўрнатиб берадиган бир қатор компаниялар иш олиб бормоқда. Хизматлар пуллик бўлиб, соҳада ўсиш кузатилаётгани йўқ. Айни пайтда мактабларда эскича — баҳоларнинг синф журнали, кундалик ва ўқувчи табелларига қўйилиши давом этмоқда. Чорак якунлари бўйича ота-оналар мажлиси бўлади, ота-оналар қўмитаси мавжуд ва давомат ва хулқ-атвор борасида мажлисларда шикоятлар ҳам бўлиб туради.

    Тўғри, ўсиш ҳам бор. Ҳозирда мураккаб масалани ҳал этишда Telegram-гуруҳлар ёрдамида ҳам мактаб ва ота-оналар алоқа қилмоқда, аммо бу етарли эмас. Замон билан ҳамнафас бўлишда ортда қолиш кузатилмоқда. Исроиллик танишларимнинг айтишича, уларда ўқувчиларга уйга вазифалар смартфонлар орқали берилади, ота-оналар ўз зурриёдларининг баҳолари билан смартфонлар ёрдамида танишади ва ўқувчилар қоғоз кундаликлар ҳақида билмайди ҳам.

    Шунга қарамай, тараққиёт давом этиб, бизнинг ўлкаларга ҳам етиб келди. Президентнинг «Халқ маорифи тизимини бошқаришнинг янги қоидаларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 9 майдаги ПҚ-3931-сонли қарорида қуйидаги банд бор: интерфаол таълим хизматлари кўрсатишни ўз ичига оладиган умумтаълим порталини жорий этиш, умумтаълим мактаблари маълумотлари билан ишловчи электрон базани яратиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва давоматини (электрон журнал, электрон давомат ва электрон табеллар) ҳисоблашга доир электрон ҳисобга олиш тизими; бошқа электрон хизматларни кўрсатиш. Жорий қилиш муддати 2018–2021 йиллар этиб белгиланган. Демак, бажарилиши керак.

    Халқ таълими вазирлигининг хабарига кўра, «Кундалик» компанияси умумтаълим мактабларида электрон журнал ва кундаликларни жорий қилиш лойиҳасини ишга туширади. Компания ташаббуси Халқ таълими вазирлиги томонидан тармоқни ахборотлаштириш таклифлари танлов натижаларига кўра маъқулланган ва давлат хусусий шерикчилик доирасида тизимни жорий қилиш, ишини таъминлаш ва тизимни ривожлантириш харажатларини ўз бўйнига оладиган «Кундалик» компанияси ва вазирлик томонидан амалга оширилади.

    Тизим онлайн тартибда дарс жадвалларини тузиш, ўқитувчиларнинг соатбай дарс режаларини шакллантириш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш ва давоматини электрон журнал ва кундалик шаклида ҳисобга олиб боориш имконини беради. Шунингдек, маорифни бошқариш ва маориф ташкилотларини статистик ҳисоботларини шакллантириш учун жиҳозлар билан таъминлайди.

    Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун «Кундалик» узлуксиз ҳимояланган ижтимоий тармоқ, баҳолар ва уйга вазифаларни доимий кузатиб бориш ҳамда қўшимча таълим ресурсларига кириш имконини таклиф қилади. Бу ХТВ сайтидан кўчирмадир.

    Интернет хабарига кўра, «Кундалик» лойиҳаси («Kundalik.ru» сайти ҳам мавжуд) 844 577 ўқитувчи, 7 752 464 ўқувчи ва 4 036 175 ота-оналарни ўзига жалб қилган Россиядаги ҳар икки мактабдан бирини жиҳозлаган Санкт-Петербург шаҳрида машҳур бўлган «Dnevnik.ru» сайти маҳсулидир.

    Юқорида ўқиганларингиз кундалик лойиҳасидан кутилаётган ишлар ҳақидаги мулоҳазалар эди.

    Келинг, энди лойиҳанинг ютуқлари ҳақида ҳам бир-икки оғиз гаплашайлик. Лойиҳа бешак энг самарали ҳисобланади. Бу лойиҳани амалга оширмасликдан бошқа йўл ҳам йўқ. Лойиҳа таълим жараёнларини ахборотлаштиришга, ўқувчилар ҳамда ота-оналар яқинлигига хизмат қилиши лозим.

    Албатта, янги технологиялар шубҳа ҳам уйғотиши бор гап. Ахир шубҳа-гумонларсиз илож ҳам йўқда!

    1. Асосий масала: электрон кундаликни ким тўлдиради? Бунинг устига, у қоғоз журнал ва кундаликларни такрорлайдиган бўлса. Яна бечора ўқитувчиларнинг юкламаси кўпайиб, дарснинг «мазмуний» ҳиссаси камаяди ва дарсдан кейин ортиқча вақт сарфини келтириб чиқаради. Шуни ҳам айтиш керакки, вазир Шерзод Шерматов ваъда қилган фақат вазирлик учун бажарилган, шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари  ҳамон ўқитувчининг вақтини ўғирлаётган ҳисобот ва сўровларни тўлдириб ётибди. Бу балки таълим тизими учун ўзларини мавжудлигини сездириб қўйиш учун бир воситами? Агар мен ноҳақ бўлсам, ўқитувчилар кераксиз ҳужжатбозлик ишлари билан машғул бўлмай, дарс бераётган бўлса, кечирим сўрашга тайёрман. Кундалик лойиҳаси эса барча даражадаги раҳбариятнинг мактаблар билан алоқасини ахборотлаштиришга йўналтирилган ва умид қиламизки бу қоғозбозликни камайтиради ва атроф-муҳитга ҳам фойда келтиради.

    Айни вақтда, «Кундалик» лойиҳаси ўқитувчилар ишлаётган реаллик билан мос эмас. «Кундалик» лойиҳасининг жорий қилиниши билан барча ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга, барча кундаликлар ва табелларни электрон шаклга ўтказишга тўғри келади;

    2. Мактаб маъмурияти ва ўқитувчилар шаффофликдан манфаатдор эмаслиги сир эмас. Турли сабабларга кўра ҳозирча хилма-хил тўғрилашлар, масалан, бугун «уч» баҳо, эртага жавоб бермасанг, «икки» баҳо қўяман каби алдовлар мавжуд (ҳеч кимни ноҳақ айбламаслик учун таълимдаги коррупция ҳақида ҳозирча чурқ этмаймиз. Ваҳоланки, барчамиз мактаб кўрган, мактабда «медалистлар» қандай етиштирилгани борасида тасаввурга эгамиз ва бу барчанинг ёдида). Хуллас, мактаб маъмурияти ва ўқитувчилар, илмий бўлим мудирлари «Кундалик» лойиҳасини пайсалга суриш учун юзлаб баҳона топишга шай;

    3. Facebook ижтимоий тармоғида маҳаллий компанияларга ишонч билдирмай, хориж ишланмаларидан фойдаланиш борасидаги афсус-надоматга тўла хабаримга қуйидаги мазмундаги изоҳлар олдим: «Ватанпарварлик чориқларини ташланг энди, бизникилар оддий кундаликни ҳам хатосиз нашрдан чиқара олмайди». Бу ачинарли албатта, аммо ҳақиқат;

    4. Барча ҳаражатларни «Кундалик» ўз зиммасига олаётгани хижолат қилади, ахир «Кундалик» хусусий компания бўлса. Кимдир ҳамма харажат учун тўлаши керакку! Молиялаштириш манбаси тугаса, лойиҳа ярим йўлда тўхтаб қоладими?

    5. Ҳар қандай янгиликка дарҳол шарҳ, изоҳ ёзувчилар бир талай: «Пойтахтда сизларга яхши, қишлоқларда чироқ йўқ, интернет ҳам суст». Эҳтимол, пойтахтда бошланган «Кундалик» икки-уч йилдан сўнг вилоят ва туманларга ҳам сифатли интернет билан кириб борар…

    Хулоса ўрнида, «Кундалик» электрон лойиҳаси ўқитувчилар ишини мувофиқлаштиришини, ота-оналарга фарзандлари давомати ва ўқишда олган баҳолари ҳақида мунтаззам хабардор қилишини назарда тутувчи ишнинг жорий қилинишини кутмоқдамиз.

    01.05.2019, 17:51   Изоҳ (0)   51670
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00

    Болада тил чиқиши кечикса: бу нормал ҳолатми ёки ривожланишдаги муаммо?

    Фарзанд | 11 август, 16:50

    “Футбол ТВ” ҳамда “Спорт ТВ” кучли бешлик чемпионатларини трансляция қилади

    Спорт | 11 август, 16:45

    “Одамлар муҳим қарорларни ChatGPTъга ишониб топшираётгани мени хавотирга солади” — Сем Алтман

    Дунё | 11 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 16:14

    Хитой ташқи ишлар вазири лавозимига номзод ғойиб бўлди — WSJ

    Дунё | 11 август, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.