Марҳумнинг жасади Санкт-Петербург шифокорлари текширувидан сўнг, болалар ўйнаётган спорт майдончаси ёнида тахминан уч соат давомида қолдириб кетилган, дея хабар беради «Вести.ru».
Шу ҳуддудда яшовчилардан бири жасад атрофида ўйнаётган болаларни видеога муҳрлаган. Унда турар жой биносининг ҳовлисида бир нечта ўсмир оқ чойшаб остида скамейкада ётган эркак ёнида тўп ўйнаган. Гувоҳлар дастлаб уни уйсиз ухлаб ётган одам деб қабул қилган, кейин уни уйғота олмагач тез ёрдам чақирган.
Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар ўлимни қайд этган. Шифокорлар махсус бригадани чақириб, эркакнинг устини оқ чойшаб билан ёпиб ўзлари кетган. Эркакни ўликхонага олиб кетиш учун тахминан уч соат кетган — бу вақт оралиғида унинг атрофида оналар аравачаларда фарзандларини сайр қилдириб юрган, болалар эса ўйнаб юрган.
Изоҳ (0)