29 апрель, душанба куни, Франциянинг қирғоқларидан 142 км масофада бўлган Понт-Авен йўловчи кемасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилади.
Маълумотларга кўра, Плимут (Буюк Британия) шаҳридан Сантандер (Испания) шаҳрига йўл олган кема командаси эрта тонг 04:00 да минтақавий қутқарув операциялари марказига кеманинг двигатель қисмида ёнғин бошлангани ҳақида хабар берган.
«Атлантика денгиз префекти бошчилигида, ўт ўчирувчилар гуруҳи билан бир қаторда, қутқарув вертолёти ва қутқарув буксири тайёрланди. Соат 04:40 да кемада олов ўчирилганлиги ва кема бошқаруви назоратга олинганлиги ҳақида хабар келди», — дейилади префектурада.
Ҳозирги вақтда, кема Франция ғарбидаги Финистер портларидан бирига сузмоқда. Понт-Авен кемасида 908 киши бўлиб, улардан 142 нафари экипаж аъзоси. Кема асосий йўловчилари Франция, Буюк Британия, АҚШ, Испания ва Польшанинг фуқаролари ҳисобланади. Йўловчи кема Франциянинг Brittany Ferries компаниясига тегишли.
Изоҳ (0)