2019 йил 26 апрель куни, 2 номаълум шахс Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг 18-даҳасида фуқаро Ш.Н. исмли қиздан куч ишлатиш йўли орқали iPhone ва Redmi русумли мобил телефонларини олиб қўйиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси Telegram’даги расмий ахборот каналида хабар беради.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Сергели тумани Нилуфар кўчасида яшовчи О.Ж. ва Шайхонтоҳур тумани Ипакчи кўчасида яшовчи Ф.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)