Флотилиянинг янги флагмани Сардиния марваридининг зумрад соҳиллари шарафига Costa Smeralda деб номланган, дея хабар беради National Geographic.
Унинг палубаларига Италиянинг аҳамиятли жойлари шарафига Палермодан Триестагача бўлган номлар берилган. Кемада 6500 йўловчига 22 та палуба, 2612 каюта, шундан 28 таси — люкс, 106 каюта террасали, 1500 дан ортиқ каюта балконли мавжуд.
Каюталарнинг ички қисми шаҳарларнинг ранглари ва геометрик мотивларини ифодалайди. Лайнерда CoDe Дизайн музейи очилган, унинг машҳур италиялик меъмор Маттео Верчелони бошчилигида фаолият юритади.
Costa Smeralda’нинг яратувчилари ғурурланадиган нарса бу унинг экологик жиҳати ҳисобланади. Бу ҳозирги кунда энг тоза ёқилғи, табиий газда ишлайдиган дунёдаги илк круиз лайнер. Costa Smeralda’нинг двигателлари деярли денгиз ва портдаги ҳаво ва сувни ифлослантирмайди, шунингдек улар шовқин чиқармайди.
Лайнер йўналиши Ўрта денгизнинг ғарбий қисми — Савона, Марсель, Барселона, Пальма-де Майорка, Чивитавеккю (Рим) ва Специа орқали ўтади. Costa Smeralda 4 ноябрь куни ўзининг илк сафарини амалга оширади.
Изоҳ (0)