«Манчестер Сити» ҳамда «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре агентлик фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Трибуна хабар берди.
Шу сабабли 35 ёшли кот-дъивуарлик ўтган ҳафтада Киевнинг «Динамо» клуби базасига ташриф буюрди ва у ерда болаларга мастер-класс ўтказди.
Туренинг мижози 19 ёшли нигериялик Жозеф марказий ҳимоя ҳамда ярим ҳимоя чизиғида ўйнай олади.
Эслатиб ўтамиз, Яя Туре охирги марта Грециянинг «Олимпиакос» клубида тўп сурган. 2018 йилнинг декабрь ойида эса жамоани тарк этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)