Хитой ҳукумати Интерполнинг собиқ раҳбари Мэн Хунвэйнинг ҳибсга олингани ҳақида расман эълон қилди, дея хабар беради «Эхо Москви».
Бу унинг ҳибсга олинганидан олти ой ўтгач содир бўлди. Пекинда қачонлардир нуфузли хитойлик сиёсатчининг коррупцияга оид иш бўйича сўроқ қилинаётгани ҳақида айтилмоқда.
Яқинда у мамлакат коммунистик партияси сафидан чиқариб юборилган эди. Аввалроқ жаҳон ҳамжамияти Пекинни Интерпол бошлиғини ҳибсга олгани учун танқид қилган.
Изоҳ (0)