24 апрель куни Туябўғиз сув омборида катталиги қўйдек келадиган балиқ тутилди. Бу ҳақда Facebook’нинг «Потребитель» гуруҳида хабар берилди.

Фото: Facebook / «Потребитель»

Балиқ тортиб кўрилганда унинг оғирлиги 35 килограммни ташкил этган.

Хабарда айтилишича, уни сувдан тортиб олиш учун бир неча кишилар сувга тушишларига тўғри келган.

Балиқчилар гуруҳи ҳозирда Туябўғиз сув омбори ва унинг атрофидаги каналларда балиқ овлаш яхшиланганини айтган.