Аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг 22 та давлат мулки объекти сотилди. Шунингдек, 106 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 57 та объект сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига таяниб Spot хабар беради.
15—19 апрель кунлари «E-ijro auksion» электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 22 та бўш турган давлат мулки объектлари, 106 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 57 та объект сотилди.
Давлат мулки объектлари:
Электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 22 та давлат мулки объекти 7 миллиард 400 миллион сўм инвестиция киритиш, 201 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 423 миллион сўмга сотилди. Бундан ташқари 8 та объект сотувга чиқарилди.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ:
Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 106 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 26 миллиард 582 миллион инвестиция киритиш ва 500 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 913 миллион сўмга сотилди. Ҳафта давомида 43 ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича:
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 57 та объект 12 миллард 436 миллион сўмга сотилди. Ҳафта давомида 44 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Изоҳ (0)