Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик актриса Анжелина Жоли беш нафар фарзандини меросдан маҳрум этиб, 116 миллион доллар пулни тўнғич ўғли — 17 ёшли Мэддоксга қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда Radar Online хабар бермоқда.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Актриса ўспиринга «Ложувард соҳил» ва «Енгилмас» каби фильмлар билан шуғулланган Jolie Pas продюсерлик компаниясини топширмоқчи. Мэддокс 15 ёшидаёқ Жолининг Камбоджадаги қизил кхмерлар коммунистик режими ҳақидаги «Улар аввал отамни ўлдиришди» фильмига ижрочи продюсерлик қилган.

Манбаларга кўра, мерос ҳақидаги янгилик юлдузнинг собиқ турмуш ўртоғи Брэд Питтнинг жаҳлини чиқарган, унинг фикрича, Жоли айнан уни ранжитиш мақсадида шундай қилган.

Қайд этилишича, фақат Мэддокс онасининг ажрашиш қарорини қўллаб-қувватлаган, 15 ёшли Пакс, 14 ёшли Захара, 12 ёшли Шайло ва ўн ёшли эгизак Нокс ва Вивьенлар эса отасининг томонига ўтиб олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди