Кеча, 23 апрель куни Россияда халқаро хавфсизлик масалаларига бағишланган навбатдаги анжуман ўз ишини бошлади. Ушбу анжуманда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Анжуман давомида халқаро хавфсизлик қарашларини шакллантиришда энг муҳим ҳисобланган масалалар муҳокама қилинади. Алоҳида пленар сессиялар давомида замонавий ҳарбий хавф ва таҳдидлар, шу жумладан, қуролларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича фикр алмашилади. Яқин Шарқдаги, хусусан, Суриядаги вазиятни ҳар томонлама барқарорлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.
Алоҳида секция мажлисларидан Осиё, Африка ва Лотин Америка минтақаларида хавфсизлик масалалари, улар билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш каби мавзулар ўрин олган.
Анжуман 25 апрель кунига қадар давом этади.
Изоҳ (0)