Россия президенти Владимир Путиннинг қизи деб тахмин қилинадиган «Иннопрактика» фонди раҳбари Катерина Тихонова 24 май куни физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилади, деб хабар бермоқда Meduza. Москва давлат университети (MDU) сайтидаги тегишли анонсга «Откритие медиа» эътибор қаратган.
Тихонованинг диссертацияси учувчи ва фазогирларга фавқулодда шароитларда маконда яхшироқ мўлжал олиш имконини берувчи қурилмаларни яратиш мавзусига бағишланган.
MDU ректори Виктор Садовничий ҳамда амалий механика ва бошқарув кафедраси мудири Владимир Александров Тихонованинг илмий раҳбарлари бўлади. «Откритие медиа» вакилларининг қайд этишича, Садовничий сўнгги 10 йилда фақат уч марта диссертация ёзилишида илмий раҳбар бўлган.
«MDU маълумотлар базасига кўра, ректор Садовничий ҳаёти давомида талабаларнинг диплом ишлари ҳимоясида фақат бир марта, 2011 йили илмий раҳбар бўлган, талаба эса Катерина Тихонова эди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)