Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик атлет бир йўла учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.
Аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Муаттар Набиева даст кўтариш баҳсида 91 кг, силтаб кўтаришда 113 кг ва икки кураш натижаси кўра 204 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундириб, 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Осиё чемпионати. Нинбо, Хитой
Аёллар -55 кг
- Лиао Кю Юн (Хитой) — 224 кг
- Хидилйн Диаз (Филиппин) — 209 кг
- Муаттар Набиева (Ўзбекистон) — 204 кг
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)