Жорий йилнинг 27—29 апрель кунлари Тошкентдаги Humo Arena муз саройида хоккей бўйича халқаро ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилотчилар «Дарё»га хабар берди.
Унда Россиянинг машҳур клублари — «Динамо», «Спартак», «Трактор»нинг ёшлар жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Ҳумо» клуби иштирок этади. «Тўртлик» мусобақаси замонавий ҳамда жаҳон стандартларига мос муз саройида ўтказилаётган дастлабки спорт мусобақаси бўлади.
Бу эса Ўзбекистон ҳамда Россия хоккей федерациялари ўртасидаги ҳамкорликни амалга оширишда муҳим қадам вазифасини ўтайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель куни Москвада икки давлат хоккей федерациялари ўртасида мемарандум имзоланган бўлиб, у турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик тамойилларини белгилаб беради — хоккей бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказиш, икки мамлакат болалар ва ёшлар жамоалари ўртасида мусобақалар ва бошқа тадбирлар ташкил этишдан иборат.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)