Қозонда юз берган ёнғинда олти киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Интерфакс».
Қозон шаҳридаги Авиастроителний туманида хусусий турар-жой биносидаги ёнғин ҳақидаги хабар Москва вақти билан соат 23:33 да келиб тушган.
Уйнинг эгаси, қизи, эри ва учта фарзанди вафот этган.
Ёнғин ўчирилган. Воқеа жойида терговчилар ишламоқда. Ёнғиннинг барча эҳтимолий сабаблари ўрганилмоқда, улардан энг асосийси — электротехник.
Изоҳ (0)