Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январь—март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди, бу ҳақда Sputnik хабар беради.
Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилишича, 2019 йилнинг январь март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайган (2018 йилнинг январь—март ойларида 4,7 промилле бўлган). Уч ой мобайнида 20,7 минг нафар эркак ва 16,4 минг нафар аёл вафот этган.
Ушбу даврда қайд этилган ўлимларнинг 63,8 фоизи — қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 фоизи — ўсимталардан, 5,2 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,1,4 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1 фоизи — перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0 фоизи — туғма аномалиялардан, 2,1 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрель ҳолатига 33 миллион 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)