• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Божхоначилар қарийб 3,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини фош этди

    Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт анжомларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб бормоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

    Фото: Божхона қўмитаси

    Фото: Божхона қўмитаси

    Жорий йилнинг 20—21 апрель кунлари Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ана шу каби йирик қонунбузарлик ҳолатлари фош этилди. Самарқанд вилояти Булунғур туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Х. бошқарувида бўлган  Nexia русумли автоулов кўздан кечирилганда, муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали Навоий вилоятига олиб келинган 10,6 минг донадан ортиқ дори воситалари ва 64 дона электр ҳисоблагичлар борлиги аниқланди.

    Мазкур автоулов билан биргаликда Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган, фуқаро М.Қ. бошқарувидаги яна бир Nexia русумли автоулов ҳам тезкор кузатувга олинди. Автомашинадаги юклар Зангиота туманидаги хонадонлардан бирига туширилаётган вақтда, давлат божхона хизмати органлари ходимларини кўриб қолган шахс дарров рулга ўтириб, қочишга уринди.

    Унинг қочишга уриниши бекорга эмас экан. Ушбу юклар туширилаётган хонадон кўздан кечирилганда эса бу ерда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1081 дона дори воситалари, 330 кг мис, 49 дона электр ҳисоблагичлар  борлиги аниқланди.

    Ушбу шахс тезкор тадбир давомида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ашёвий далиллар билан божхоначилар томонидан  қўлга олинди.

    Унинг бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганида, автомашинада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 14 685 дона тиббиёт буюмлари ва дори воситалари, алкоголли ичимликлар учун мўлжалланган 400 минг дона қалбаки  аксиз маркалари, 830 дона болалар сўрғичи ва 36 дона электр ҳисоблагичлар борлиги аниқланди.

    Юқоридаги тезкор тадбир натижасида умумий қиймати тахминан 1,9 млрд. сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган товар-моддий бойликларнинг ички ҳудудда ноқонуний айланиши олди олинди.

    Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳам шу каби қонунбузарлик ҳолатини фош этишди. «Наманган—Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқаро Х.Ғ. бошқарувидаги юк автоулови Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тўхтатилиб кўздан кечирилди.

    Натижада, ушбу юк автомашинасида фуқаро М.Ю. томонидан олиб кетилаётган, муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган қиймати тахминан 1,5 млрд. сўмлик 11,7 минг донадан ортиқ Herbalife брендига тегишли косметика воситалари, биологик фаол қўшимчалар ва бошқа хўжалик моллари борлиги аниқланди.

    Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан фош этилган божхона қонунбузилиши ҳолатида эса «Саратов—Тошкент» халқаро йўналишидаги поезд йўловчиси, фуқаро Х.О.нинг қинғир қилмишлари фош этилди. Ушбу шахс  хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 75 млн.  сўмлик 3000 дона «Кетгут» номли жарроҳликда фойдаланиладиган тиббиёт ипларини перронда ноқонуний тушириб қолдираётган вақтида тўхтатиб қолинди.

    Рақамларга мурожаат қилсак, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат божхона хизмати органлари томонидан 210 та ҳуқуқбузарлик ҳолатида 9,5 млрд. сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ва дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

    Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    22.04.2019, 18:49   Изоҳ (0)   10795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи (фото)

    22.04.2019, 18:46

    Тошкентдаги кучли довул оқибати (фото+видео)

    22.04.2019, 18:36

    Жиззахда эркак кишини «самосуд» қилган аёл ва унинг шериги жазоланди

    22.04.2019, 18:24

    Сеул университети ректори Тошкентда ўзбекистонлик талабалар билан бирга операция ўтказди

    22.04.2019, 18:12

    Бўстонлиқ туманидаги айрим йўлларда ҳафта давомида қатнов тўхтатилади

    22.04.2019, 18:02

    Бош прокуратура Бухорода портлаган Nexia ҳақида маълумот берди

    22.04.2019, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.