Кеча Тошкент шаҳар ИИББ сайтида 93 ёшли Клара Саидовнага йўқолган паспортини топширишда кўмак сўраб мурожаат қолдирилди, дея хабар беради ИИББ матбуот маркази.
Шайхонтоҳур тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бир неча бор Клара Саидовна яшаган манзилга паспортини топшириш учун ташриф буюрган, аммо Клара Саидовна у ерда бўлмаган.
Ушбу эълон ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган, у Facebook ва Telegram’даги гуруҳларда бўлишилган. Кимлигини сир сақлашни лозим деб топган қиз Клара Саидовнанинг айни дамда уйдалигини маълум қилган. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари манзилга ташриф буюрган. Клара Саидовна уйининг остонаси тагида ички ишлар ходимларини кўриб қолишни кутмаган аёл бахтдан қувониб кетган ва барчага миннатдорлик билдирган.
Изоҳ (0)