Туркиялик ҳарбийлар 20 апрель куни Тошкент аэропортида кутиб олинди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. Улар шу ернинг ўзидан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларда иштирок этиш учун «Фориш» полигонига йўл олди.
22—27 апрель кунлари «Фориш» полигонида Ўзбекистон—Покистон—Туркия ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ўқув машғулотлари 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бир қатор тизимли тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, 20 апрель оқшомида Покистон ҳарбий делегацияси ҳам Тошкентга учиб келиши кутилаётган эди.
Изоҳ (0)