Ҳиндистонда тутқундаги оч қолган фил уни озиқлантиришни унутган ҳайвон ўргатувчиларидан бирини қўғирчоқ каби осмонга улоқтириб ўлдирди, унинг ҳамкасбини эса ярадор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Бу ҳодиса Ҳиндистоннинг жануби-ғарбий қисмидаги Керала штати Эжуконе қишлоғида содир бўлган. Маълумотларга кўра, фил ҳозирда касалхонада ётган бош ҳайвон ўргатувчиси Сатишанни жиддий жароҳатлаган, сўнгра унинг 45 ёшли ҳамкасбини ўлдирган.
Хабарларга кўра, Ражасекхара филини яқинда Чираил Деви ибодатхонасида бўлиб ўтадиган ҳар йилги фестивалнинг бир иштирокчиси сифатида маросимга тайёрлашган.
Ўша куни 40 ёшли фил ибодатхона яқинида ҳам бошқа бир неча ҳайвон ўргатувчиларига ҳужум қилди.
Воқеа содир бўлган жойга Жониворларга шафқатсиз муносабатнинг олдини олиш жамияти (SPCА) вакиллари филни тинчлантириш учун етиб келди.
Изоҳ (0)