Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида жорий йилнинг 18 апрель куни соат 05:00 ларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган Н.Н. бошқарувидаги Damas русумли автомашинани «Тошкент — Термиз» йўлининг 971-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Қашқадарё вилоятида яшовчи И.Ж. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада Damas автомашинаси ҳайдовчиси Н.Н. ва унинг йўловчиси 25 ёшли А.Б.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)