2019 йилнинг 15 апрель куни «Хонқа—Урганч» автомобиль йўлининг 10-километрида ўзининг Nexia русумли автомобилини бошқариб келаётган, хонқалик 1994 йилда туғилган А.Й. қайрилиб олиш вақтида, 1962 йилда туғилган, Н.А. бошқарувида бўлган, ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган JАWА русумли мотоцикл билан тўқнашган, бу ҳақда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар қилади.
Мотоцикл ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Йўл-транспорт ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)