Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг Uzbekistan Airways Technics авиакорхонанинг ангарида Қозоғистон президентининг расмий ташрифи билан Тошкентга келган SCAT авиакомпаниясининг навбатдаги самолётига техник хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Қозоғистоннинг Boeing 757-200 самолётининг тизимлари ва қисмлари тўлиқ текширувдан ўтади.
SCAT авиакорхонаси Uzbekistan Airways Technics’нинг узоқ йиллик ҳамкори ҳисобланади. 2018 йилда хорижий буюртмачиларнинг 6 та самолётига техник ва таъмирлаш хизматлари тақдим этилган, улардан 4 таси Қозоғистон авиакомпаниясининг ҳаво кемалари ҳисобланади.
Uzbekistan Airways Technics самолётларга, двигателларга, ва самолёт қисмларига техник ва таъмир хизматлари соҳасида 90 йиллик тажрибага эга.
Компания халқаро, миллий ва Европа сертификатларига эга.
Изоҳ (0)