Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва БААнинг «Шаржа» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Лондонда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.
Шукуров шу йилнинг март ойида «China cup-2019» халқаро мусобақасидан ўрин олган Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.
Тиббий текширувлар натижасига кўра, Шукуровнинг болдир суяги пастдан сингани маълум бўлди. «Шаржа» клуби шифокорлари Отабек Шукуровнинг жароҳатини кўздан кечириб, Лондонда операция орқали даволашга қарор қилганди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячисининг операцияси муваффақиятли ўтди. Эндиликда у қўшимча муолажалар орқали тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)