Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида жорий йил 13 апрель куни ҳайдовчи йўловчини тунади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳрида яшовчи Б.I. Toyota автомобилини Боғёп маҳалласи ҳудудида тўхтаган вақтида йўловчи сифатида кетаётган Тошкент шаҳрида яшовчи А.А. машинадан тушган. Ҳайдовчи унинг йўқлигидан фойдаланиб, сумкасидан 3 010 АҚШ доллари ва 350 Хитой юанини ўғирлаб олган.
Ҳайдовчи қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)