Франциялик тадбиркор Франсуа-Анри Пино ёнган Нотр-Дам соборини тиклашга 100 миллион евро (113 миллион доллар) хайрия қилишни ваъда қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
Бу ҳақда Gucci ва Yves Saint Laurent мода уйлари қарашли бўлган Kering group раҳбари томонидан эълон қилинган баёнотда айтилган.
Пул Нотр-Дамни тиклаш тадбирларига сарфланиши режалаштирилган. Ушбу сумма Пино оиласига тегишли бўлган Artemis инвестиция компанияси томонидан тақдим этилади.
Изоҳ (0)