Америкалик олим, нейробиолог ва физиология тиббиёти бўйича Нобель мукофоти лауреати Пол Грингард Нью-Йоркда 93 ёшида вафот этди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Кенг турдаги нейрологик ва психиатрик касалликларнинг даволанишига катта ҳисса қўшган ва мия ҳужайраларининг ўзаро таъсири ҳақидаги тушунчамизни тубдан ўзгартирган Пол Грингард 13 апрель куни 93 ёшида вафот этган» — дейилади Грингард 1983 йилдан буён ишлаган Рокфеллер университетининг расмий хабарида.
Ушбу ўқув муассасасидаги фаолиятидан аввал, Грингард Альберт Эйнштейн номидаги тиббиёт коллежи ва Йель университетида дарс берган.
2000 йилда у асаб тизимига сигналларни узатиш билан боғлиқ кашфиётлари учун Эрик Кэндел ва Арвид Карлссон билан бирга Нобель мукофотини олган.
Уларнинг изланишлари асаб ва руҳий касалликларнинг механизмини тушунишга имкон берган.
Изоҳ (0)