13 апрель, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигаси 34-туридан ўрин олган учрашувда «Манчестер Юнайтед» «Вест Ҳэм»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Беллашувнинг 19 ва 80-дақиқаларида «манкунианлар» ярим ҳимоячиси Поль Погба лондонликлар дарвозасига пенальтидан 2 та гол урди.
«Қизил иблислар» жорий мавсум Премьер лигада 12 та 11 метрлик жарима зарбаси ишлаб олди. Бу клуб рекорди ҳисобланади, деб хабар берди Gracenote Live.
Шу билан бирга бу чемпионатдаги қолган жамоаларга нисбатан энг яхши натижа бўлиб турибди («Кристал Пэлас» 11 та пенальти тепган).
Погба ушбу мавсум Англия чемпионатида 7 та пенальтини амалга оширди. Аввалроқ 2002/03 йил мавсумда нидерландиялик Руд ван Нистелрой «Юнайтед» сафида 8 та пенальти тепганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)