Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

8 апрелдан 14 апрелгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 869 та автомобиль рақамлари сотилди, деб хабар берди Spot.

Фото: Spot

Фото: Spot

Қайд этилишича, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,8 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 19 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 49 фоизи иккинчи ва 32 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Сотиб олувчилар орасида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллаган бўлиб, уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 25 фоизга тенг. Иккинчи ўринда 18 фоиз улуш билан Андижон вилоятининг авто ҳаваскорлари, 9 фоиз билан Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорларига жойлашган.

Қолган ҳудудларнинг улуши 48 фоизга тенг.

Аввалроқ «Кўзгусимон авторақамлар»ни 1 млн сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйиш таклиф қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)