14 апрель, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 34-турида Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» «Кристал Пэлас» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 15 ва 63-дақиқаларида «шаҳарликлар» ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг дублга эришган бўлса, 81-дақиқага келиб меҳмон жамоа аъзоси Лука Миливоевич ҳисобни қисқартирди (2:1). 90-дақиқада эса захирадан майдонга тушган бразилиялик Габриэль Жезус жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди (3:1).
Шу тариқа «манкунианлар» меҳмонда «Кристал Пэлас»ни 3:1 ҳисобида таслим этди ва мусобақа етакчилигини ўз қўлига олди. Айни дамда «Сити» 83 очко тўплаб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Энг яқин таъқибчиси «Ливерпуль» ҳисобида эса 82 очко мавжуд.
АПЛ
34-тур баҳслари
14 апрель, якшанба
«Кристал Пэлас»—«Манчестер Сити» 1:2
Голлар: 0:1 — 15 Стерлинг, 0:2 — 63 Стерлинг, 1:2 — 81 Миливоевич«Кристал Пэлас»: Гуаита, Бисака, Келли, Данн, Анхолт, Макартур (Сако, 85), Миливоевич, Шлупп, Таунсенд (Майер, 77), Бентеке, Заҳа
«Манчестер Сити»: Мораес, Уокер, Компани, Ляпорт, Менди, де Брюйне, Гундўғон, Силва (Бернарду Силва, 65), Стерлинг, Агуэро (Жезус, 75), Сане (Стоунз, 87)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)