WikiLeaks асосчиси, Австралия ва Эквадор интернет-журналисти ва телебошловчиси Жулиан Ассанж Британиядаги энг хавфли жиноятчилар қамаладиган Белмарш қамоғига олиб келинди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Маҳбусларнинг орасида терроризмда айбланганлари ҳам бор.
Bloomberg нашрининг хабар беришича, қамоқхонада Ассанжга тиббий хизмат кўрсатилади. Ўтган 7 йил давомида Эквадор элчихонасида сақланган журналистга бундай хизмат кўрсатилмаган эди.
Дипмиссия пайтида у деразасиз, фақатгина каравот, стол ва югуриш йўлакчаси бўлган тор хонада яшаган.
Яқин кунларда Эквадор WikiLeaks асосчисини Британия ҳукумати ихтиёрига топширган эди. Энди у АҚШга экстрадиция қилиниб, компьютерни бузиб киришда айбланиши мумкин. У беш йилга қамалади.
Изоҳ (0)