12 апрель, жума куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 29-тур баҳсида мусобақа жадвалида 2-поғонада бораётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўз майдонида «Майнц»ни синовдан ўтказди.
Беллашувнинг 18 ва 24-дақиқаларида дортмундликлар ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо киритган голларга меҳмон жамоа Робин Квайзоннинг 83-дақиқада урган ягона голи билан жавоб қайтарди (2:1).
Шу тариқа «Боруссия Дортмунд» клуби «Майнц» билан кечган баҳсда ғалаба қозонди ва муҳим 3 очкога эга бўлди. Ушбу ўйиндан сўнг Дортмунд клуби 66 очко тўплаган ҳолда «Бавария»ни қувиб ўтди ва мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди. Мюнхен клуби ҳисобида 64 очко мавжуд.
Бундеслига
29-тур баҳслари
13 апрель, шанба
«Ҳанновер»—«Боруссия М» 0:1
Гол: 0:1 — 53 Раффаэл«Лейпциг»—«Вольфсбург» 2:0
Голлар: 1:0 — 16 Кампл, 2:0 — 28 Вернер«Штутгарт»—«Байер» 0:1
Гол: 0:1 — 64, пенальти, Ҳаверт«Вердер»—«Фрайбург» 2:0
Голлар: 1:0 — 76 Клаасен, 2:0 — 84 Селассие, 2:1 — 90 Валдшмидт«Боруссия Д»—«Майнц» 2:1
Голлар: 1:0 — 18 Санчо, 2:0 — 24 Санчо, 2:1 — 83 КвайзонЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)