Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) ўзбекистонлик оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати совриндори Рустам Жангабоевнинг қонидан допинг топилгани сабаб уни вақтинчалик спорт мусобақаларидан четлатди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Маълум бўлишича, Жангабоевнинг қон таҳлили намунасида ўсиш гормони (hGH, организмнинг ўсиши учун тақиқланган препаратлардан фойдаланиш эҳтимоли аниқланган) салбий натижа берган. Бу антидопинг қоидаларини бузиш сирасига киради. IWF якуний тест натижаларини аниқлашдан олдин Жангабоевни спортдан вақтинча четлатди.
Маълумот учун 25 ёшли Рустам Жангабоев +109 кг вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этади. У 2018 йили Туркманистонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади, 2017 йил Ашхабодда ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари чемпионликни қўлга киритган. 2018 йилги Жакартадаги Осиё ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган. 2016 йилда Рио де Жанейродаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўзбекистонлик бошқа бир спортчи Руслан Нуриддиновнинг допинг тести ижобий натижа бергани сабаб у ҳам мусобақалардан четлатилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)