«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане Англия премьер лигасида март ойининг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақда чемпионатнинг расмий сайтида хабар берилди.
26 ёшли сенегаллик мерсисайдликлар сафида март ойида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.
Мазкур номга, шунингдек, Шеймус Коулман («Эвертон»), Эндрю Робертсон («Ливерпуль»), Бернарду Силва («Манчестер Сити»), Жейми Варди («Лестер») ва Жеймс Уорд-Проуз («Саутҳэмптон») ҳам даъвогарлик қилаганди.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг энг яхши мураббийи номига «Ливерпуль» устози Юрген Клопп лойиқ кўрилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)