Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Олмазор туманида жойлашган 100-сонли мактаб интернатининг ўқувчи ёшлари учун Ашхобод сайлгоҳи бўйлаб экскурсия ташкил этди, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳарбий хизматчилар томонидан 60 нафарга яқин ўқувчининг ҳордиқ чиқариши учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Сайлгоҳдаги турфа аттракционлар ўқувчилар ихтиёрида бўлиб, уларга юқори кайфият улашиш учун ҳарбий хизматчилар шу куни улар хизматида бўлди.
— Ўқувчиларимнинг хурсандчилигини сўз билан ифодалаш қийин, — дейди мактаб-интернатнинг ўқитувчиси Санобар Олтибоева. — Улар бугунги сайрни кўп вақт эслаб юриши, шубҳасиз. Ўқувчиларим учун мана шундай кутилмаган саёҳат уюштирган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирамиз.
Изоҳ (0)