Андижон давлат тиббиёт институти талабалари Россия Федерациясидаги Ставропол давлат тиббиёт университетида физиология фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада ғолиблар сафидан жой олди. Бу ҳақда институт матбуот котиби Раънохон Ҳайитбоева «Дарё»га хабар берди.
АДТИ нормал ва потологик физиология кафедраси мудири, доцент Албина Ҳудаярова раҳбарлигида даволаш факультетининг иккинчи босқич талабалари — Г.Солижонова, К.Нажмиддинова, М.Усмонов, Э.Тўраев ва фармация йўналиши биринчи босқич талабаси М.Мирзахоновалардан иборат «Шарқ юраги» жамоаси 17 та жамоа орасидан 2-ўринга муносиб деб топилди.
Улар 2-даражали диплом ва сертификат билан тақдирланди.
Изоҳ (0)