Айрим маълумотларга кўра, Судан армияси, президентни барча лавозимлардан олиб ташлади ва ҳукуматни ишдан бўшатди. Бу давомли оммавий норозиликларнинг фонида юз берди, деб ёзади «Эхо Москви».
Хартум шаҳрида президент Омар ал-Баширнинг атрофидаги амалдаги ва юқори лавозимли собиқ мулозимлар ҳибсга олинган.
Суданда фавқулодда мажлисда армия давлат раҳбарини олиб ташлаш ва Вазирлар Маҳкамасини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилган. Баъзи маълумотларга кўра, мамлакатда бир йилгача бўлган муддатга ҳарбий кенгаш бошқарадиган ўтиш даври эълон қилиниши мумкин.
Қуролли кучлар ҳозирда ҳарбий маршларни намойиш этаётган маҳаллий телевидениени назорат қилмоқда. Яқин келажакда республикада юзага келган вазият юзасидан қўмондонлик баёнот бериши кутилмоқда.
Мамлакатда тўрт ойдан буён оммавий норозиликлар давом этмоқда. Дастлаб намойишчилар нон нархини пасайтиришни талаб қилган, бироқ вақт ўтиши билан ўттиз йилдан бери ҳокимият тепасида турган президентнинг истеъфога чиқиши учун чақирувлар бўлган. Намойишлар пайтида айрим тахминларга кўра, тахминан 60 киши ҳалок бўлган, юзлаб инсонлар тан жароҳати олган, минглаб одам қўлга олинган.
Ҳозирда халқаро Хартум аэропорти ёпиқлиги маълум қилинган. Шаҳар кўчаларидан полиция йўқолган. Зирҳланган транспорт воситалари қайта жойлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)