10 апрель, чоршанба куни Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан Фарғона Политехника институтида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, алимент тўловларини ундириш, қарздорларни ишга жойлаштириш ҳамда ажрашган оилаларни яраштириш масаласига бағишланган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу тадбир доирасида 500 дан ортиқ фуқаро иштирокида йиғилиш ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятни оширишга қаратилган маърузалар қилинган.
Шунингдек, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 40 дан ортиқ ташкилотлар 500 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди ҳамда 70 нафарга яқин қарздорларнинг ишга жойлаштирилиб, алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақига қаратилиши таъминланган.
Шу билан бирга 67 та ижро ҳужжатлари бўйича 212 миллион сўмга яқин алимент пуллари ундирилишига, бу билан 67 нафар вояга етмаганларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилган ва 16 та ёш оила яраштирилган.
Тадбирда 16 та сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, алимент тўловлардан мунтазам бўйин товлаб келган 12 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)