Жорий йилнинг 22—27 апрель кунлари Ўзбекистондаги Жиззах вилояти «Фориш» тоғ полигонида Покистон Ислом Республикаси ва Туркия Республикалари қуролли кучлари билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мазкур ўқув машғулотлари 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бир қатор тизимли тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.
Тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг барчаси «Фориш» полигони тоғли ҳудудларида ўтказилади.
Изоҳ (0)