Ўзбекистонда 1,6 миллион нафар бола ёки мактаб ёшигача бўлган болаларнинг 70 фоизи мактабгача таълим муассасаларига жалб қилинмаган. Бу ҳақда БМТ болалар масалалари бўйича бўлими ЮНИСEФнинг Тошкентдаги ваколатхонасига таяниб «Газета.uz» маълумот беради.
ЮНИСEФ мутахассислари тайёрлаган ҳисобот муаллифларининг ёзишларича, Ўзбекистонда ёш болаларнинг MTMга етарлича жалб қилинмаётганининг асосий сабаби жойларда боғчалар етишмаётганидир.
Қолаверса, ҳали олдинда мактабгача таълим муассасаси учун малакали тарбиячи кадрлар етишмовчилиги ҳам бор.
ЮНИСEФ ўз ҳисоботида Ўзбекистонда болаларни MTMга жалб этиш даражасини кўтариш, MTMлар учун малакали тарбиячи кадрларни кўпайтириш бўйича тавсияларини берган.
«Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланган болалар мактабгача таълим муассасаларига бормаган болаларга нисбатан ақлий ва жисмоний жиҳатдан ҳар тарафлама ривожланган бўлади. Бу эса болаларга мактаб даврида билим олишга, улғайганда ҳаётда муносиб ўрнини топишга ёрдам беради», — дейилади ҳисоботда.
Изоҳ (0)