9 апрель куни Қуйи ва Юқори палата вакиллари иштирокида мажлис ўтказган Жазоир парламенти 102-моддага биноан президент ўрнини бўш деб эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ушбу қарор учун Қонунчилик палатаси вакилларининг кўпчилиги овоз берган.
2 апрель куни Абдулазиз Бутефлика Конституциявий кенгаш раисига Конституциянинг 102-моддасидан фойдаланган ҳолда президент ваколатларини бекор қилиш тўғрисида маълум қилган. Ушбу моддада президент соғлиғи туфайли вазифасини бажаришга лаёқатли бўлмаган тақдирда лавозимидан истеъфога чиқиши назарда тутилган.
Изоҳ (0)