7 апрель, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 31-турида «Севилья» бош мураббийи Хоакин Капаррос «Вальядолид»га қарши кечган ўйиндаги ғалабасидан сўнг оққон касаллиги билан оғриши ҳақида гапирди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Сурункали оққон касаллигига чалинганман. Мен оддий ҳаёт кечиришим мумкин. Ўз ишимдан роҳатланишни хоҳлайман. Даволанишни бошлаганимча йўқ.Капаррос 2017/2018 йилги мавсум охирида ҳам «Севилья»га бош мураббий бўлганди. Бунгача у клубни 2000 йилдан 2005 йилга қадар бошқарган. Янги мавсум аввалида Пабло Мачин жамоага олиб келинди. 2019 йил 15 март куни эса у истеъфога чиқарилиб, мавсум охиригача жамоани бошқариш Каппарос чекига тушди.Фаолиятимни давом эттиришим учун имконият яратиб берган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан.
Хоакин Капаррос, «Севилья» бош мураббийи
Эслатиб ўтамиз, «Севилья»ни 2017 йилда бошқарган Эдуардо Бериссо ҳам вақтида оққон касаллигидан азият чеккан эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)