Ноқонуний равишда лочин овламоқчи бўлган Саудия Арабистони фуқароси Тошкент аэропортида қўлга олинди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
«4 апрель куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва божхона хизмати биргаликда Дубайдан қайтаётган Саудия Арабистони фуқароси йўқолиб бораётган ёввойи фауна ва флора турлари бўйича халқаро савдо-сотиқ фаолияти тартибини бузган ҳолда, иккита лочинни олиб киришига тўсқинлик қилди», — дейилади хабарда.
Йиртқич қушларни овлаш учун чет эл фуқароси ўзи билан тузоқ ҳам олиб келган. Эҳтимол, қушларни Ўзбекистонга олиб келишнинг мақсади – лочин овине ташкиллаштириш бўлган.
Ҳозирги вақтда қушлар вақтинча мусодара қилиниб, махсус ихтисослаштирилган қаровхонада сақлашга топширилган.
Шунингдек, чет эл фуқаросини қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласи ҳам ҳал этилади.
Изоҳ (0)